Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

«Илҳақ» фильми Беларусда намойиш этилди

A A A
«Илҳақ» фильми Беларусда намойиш этилди

«Ўзбекфильм» киностудияси делегация Беларусга сафари доирасида ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар берди «Дунё» АА.

«Илҳақ» фильми Беларусда намойиш этилди

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, учрашув Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети биносида ўтказилди.

Тадбирда «Ўзбекфильм» ва «Беларусфильм» ўртасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, хусусан, 2020 йилда Беларусда «Илҳақ» бадиий фильмини суратга олиш ишлари қандай кечгани, бугунги кунда ҳамкорликда яратилаётган янги фильмлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида ватандошларимизга «Илҳақ» бадиий фильми намойиш қилинди.

Киритилди: 11:30 26.01.2021. Ўқилди: 2474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!