Бугун 15 январь, 2021 йил, жума

O'ZB

Иккинчи қизини ҳам никоҳсиз дунёга келтирган таниқли актриса танқид остида қолди

Иккинчи қизини ҳам никоҳсиз дунёга келтирган таниқли актриса танқид остида қолди

Таниқли турк актрисаси Марям Узерли ("Муҳташам 100 йил" сериалидаги Хуррам) иккинчи қизини дунёга келтиргандан кейин туркиялик мухлислар том маънода унга қарши "қурол олишди". Бу ҳақда 13 январь, чоршанба куни Геже ахборот нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Марямнинг микроблогида турк аёлларининг юзлаб изоҳлари пайдо бўлди, улар ноқонуний болаларга қарши чиқишди ва актрисага муносабатларни дарҳол расмийлаштиришни маслаҳат беришди.

"Бу меъёрга зид", "Болалар никоҳда туғилиши керак", деб ёзган тармоқ фойдаланувчилари.

Шуниси эътиборга лойиқки, бундай реакция фақат туркиялик обуначилар томонидан кузатилган, юлдузнинг қолган мухлислари уни қизи туғилиши билан табриклашган.

Эслатиб ўтамиз, Узерлининг биринчи қизи ҳам никоҳсиз туғилган ва бу баъзи мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Маълумот учун, Марям интервьюларидан бирида иккинчи қизининг отасига ёзда, коронавирус пандемияси тугаганидан кейин турмушга чиқишини таъкидлаганди.

Киритилди: 16:08 14.01.2021. Ўқилди: 7438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!