Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Икки вояга етмаган қизга уйланиб, бирга яшаб келган 21 ёшли йигит жазоланди

Икки вояга етмаган қизга уйланиб, бирга яшаб келган 21 ёшли йигит жазоланди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар судида 21 ёшли йигитга нисбатан Жиноят кодексининг кўп хотинли бўлиш ҳамда 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддалари бўйича иш кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Бу ҳақда UzNews.uz хабар қилди.

Иш ҳужжатларида маълум қилинишича, 2019 йилда 2002 йилда туғилган судланувчи 2004 йил Қарши шаҳрида туғилган вояга етмаган Г.Ғ.га 16 ёшга тўлмаганини билган ҳолда эр-хотин бўлиб яшашни таклиф қилган. Қизнинг розилиги билан улар 2019 йил декабрь ойидан шу кунга қадар эр-хотин бўлиб яшаб келган. Шунингдек, улар бу орада 1 нафар фарзандли ҳам бўлишган.

Бундан ташқари, А.Т. 2006 йилда Қарши шаҳрида туғилган вояга етмаган Э.Э.га ҳам эр-хотин бўлиб яшашни таклиф қилган. Унинг розилиги билан 2022 йилнинг августидан декабрига қадар ўз хонадонида бирга яшаган, яъни эркак бир уйда 2 нафар хотин билан умумий рўзғор асосида кун кечирган.

Судланувчи бу ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 126-моддаси 1-қисми (кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш) ва 128-моддаси 3-қисми "а" банди (такроран 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш)да кўрсатилган жиноятларни содир қилган.

Судланувчи А.Т. судда қилмишидан пушаймонлиги, иккала оиласи билан уларнинг розилиги асосида яшагани, жабрланувчилардан кечирим сўрашини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўраган. Унинг биринчи аёли Г.Ғ. судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, қонуний енгиллик беришни сўради.

Суд ҳукмига кўра, А.Т.га нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бунда унинг кеч соат 23:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар яшаш уйидан чиқиши чекланди.

Киритилди: 16:43 25.05.2023. Ўқилди: 2749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!