Бу ҳақида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Бугун бутун дунёда ИТ соҳаси шиддат билан ривожланмоқда. Шу билан бирга, замонавий ахборот коммуникация тараққий этаётган бир пайтда, барча тармоқлар сингари спорт соҳасини ҳам рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Вазирлик расмий веб сайтининг киберҳужумга учрагани бўйича Киберхавфсизлик маркази билан биргаликда дастлабки тезкор ўрганишлар ўтказилди ҳамда киберҳужум оқибатида жиддий талофат кўрилмаганлиги аниқланиб, сайтдаги бўшлиқлар тўлдирилди.
Вазирлик расмий веб-сайтини киберҳужумларга қарши ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда.