“Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–118-сон, 10.04.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра:
☑️ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5 722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизимларини хусусий сектор иштирокида модернизация қилинади.
▶️ 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида давлат ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошланади.
🗓 1 июнгача жалб қилинган лойиҳа институтлари кўмагида туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилиши таъминланади.
❕Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
🗒 1 июлгача туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг концепциялари тасдиқланади.
✅ 1 августдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошланади.
📌 Ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистонда 1 йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонлар ўрнатилади.