Қарор билан “Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга индивидуал режа ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
⏳ Низомга кўра, Индивидуал режани ишлаб чиқиш мазкур оила “Ижтимоий реестр”га киритилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида амалга оширилади.
📝 Оила Реестрга киритилгандан сўнг 3 иш куни ичида оила яшайдиган маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали, ижтимоий ходим томонидан ахборот модули орқали индивидуал режа ишлаб чиқилади.
☑️ Индивидуал режа оиланинг имкониятлари, кўникмалари, қизиқишлари, фикри, яшаш шароити ҳамда Реестрга киритиш тўғрисидаги аризасида кўрсатилган хизматларга бўлган эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.
🏛 Индивидуал режада оилага тақдим этиладиган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлар, уларни тақдим этиш тартиби, муддати ва уларга масъул давлат органи кўрсатилади.
📑 Индивидуал режада хизматлар шакллантирилгандан сўнг у оиланинг муомалага лаёқатли аъзосига таништирилади.
✅ “Маҳалла еттилиги” томонидан индивидуал режа 2 иш кунида кўриб чиқилиб, оддий кўпчиликнинг овозига асосан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
▫️ индивидуал режани тасдиқлаш тўғрисида;
▫️ индивидуал режани ҳоким ёрдамчиси ва/ёки ижтимоий ходимга қайта кўриб чиқиш учун қайтариш тўғрисида.
📁 Индивидуал режаларнинг ижроси ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим томонидан ҳар 3 ойда камида 1 марта ўрганиб борилади.