Эргашев Сардорбек Кадирович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
С. Эргашев 1986-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2011-йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.