Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтди

III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтди

2024 йил 17-18 октябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган мазкур нуфузли тадбирда 10 ортиқ мамлакатдан 20 дан ошиқ халқаро экспертлар иштирок этди.

Форумнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясиҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти каби ташкилотлар раҳбарлари ва олий таълим ҳамда илмий тадқиқот муассасалари раҳбарлари қатнашди. Буюк Британия, Хитой, Туркия, АҚШ, Малайзия, Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Индонезия, Чехия, Австрия, Греция ва Ҳиндистон каби давлатлардан ташриф буюрган соҳанинг нуфузли экспертлари, шунингдек, юртимизнинг иқтисодчи олимлари, профессор-ўқитувчилари ўзларининг амалий тадқиқотларга асосланган маърузалари билан иштирок этди.

III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтди

III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтди

III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтди

III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтдиIII Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтдиIII Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми бўлиб ўтди

– Ташкил этилган халқаро Форум айнан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” номли иккинчи йўналиши - макроиқтисодий барқарорлик, саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида халқаро стандартларни жорий этиш, банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий “ IT-HUB”га айлантириш каби масалаларга қаратилган бўлиб, иштирок этган хорижий олимлар ва амалиётчилар ушбу масалага алоҳида тўхталди, ўз эътирофлари, илмий изланиш натижалари ва таҳлиллари билан ўртоқлашди, – дея таъкидлаб ўтди ТДИУ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Гулнора Абдурахманова.

Форум доирасида “Рақамли иқтисодиёт шароитида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўналишлари”, “Яшил бухгалтерия ҳисоби ва рақамлаштириш барқарор иқтисодий ривожланишнинг энг янги векторлари сифатида”, “Марказий Осиё 2030 – минтақавий интеграция ва боғлиқликларнинг стратегик келажаги” (Халқаро Вестминстер Университети билан ҳамкорликда) каби халқаро илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Таъкидлаш керакки, мазкур конференциялар юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026-йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли фармонлари ижросини таъминлашга хизмат қилади. Конференцияларда макроиқтисодий барқарорлик, инсон капитали ва аҳоли фаровонлиги, муносиб бандлик, жаҳон иқтисодиёти, гендер тенглик, Саноат 4.0, халқаро бизнес ва халқаро туризм, ижтимоий тенглик, рақамли иқтисодиёт, рақамли ҳукумат, рақамли трансформация, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, иқтисодни миқдорий ўлчаш, яшил бухгалтерия ҳисоби ва рақамлаштириш барқарор иқтисодий ривожланишнинг энг янги векторлари сифатида каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Қайд этиш керакки, хорижий меҳмонлар Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, юртимиз иқтисодиётини ривожлантириш бўйича қўшимча фикр ва таклифларини билдириб ўтди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилаётган “III Глобал ва миллий иқтисодиёт трендлари: Ўзбекистон – 2030 стратегияси” форуми жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу форум доирасида миллий ва хорижий экспертлар томонидан муҳокама қилинадиган масалалар иқтисодиётининг турли хил секторларида ривожлантиришида жуда муҳим ҳисобланади, – дея фикр билдириб ўтди Ирландиянинг Дублин Cитй университети профессори Абел Полесе.

– Сўнгги йилларда мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди, бу эса инвестицияларни жалб қилиш ва диверсификацияни оширишга ёрдам берди. Қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизматлар секторларида ўсиш кузатилмоқда. Шунингдек, халқаро алоқалар ва савдо ҳам кенгаймоқда. Бу ўзгаришлар мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга ва яшаш даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Форум давомида ҳамкасбларимиз томонидан иқтисодиётни янада ривожлантириш борасида бир қатор таклиф ва лойиҳалар тақдим этилди. Умид қиламизки, яқин 5 йил ичида Ўзбекистон иқтисодиёти янада ривожланиб, мавжуд муаммолар бартараф этилади, – дейди Грециянинг Тессалоники Аристотел университети профессори доктор Василия Казамия.

Бунда ташқари, Форум доирасида “Юксак интеллектуал ёшлар ҳамдўстлиги – келажак иқтисодиёт пойдевори” талабалар халқаро фестивали ўтказилди. Ёшлар ўзларининг қобилиятларини турли йўналишларда кўрсата олишлари учун ушбу фестивал бир нечта фан олимпиада, стартап ва лойиҳалар танловларни қамраб олди. Хусусан, Математика, Инглиз тиллари фанидан олимпиада, “Инновацион Евроосиё” мавзусида илмий интеллектуал ўйин, “Корпоратив бошқарув, бизнес барқарорлиги ва ривожланиш лойиҳалари” мавзусидаги ёш олимлар ва талабаларнинг илмий тадқиқот лойиҳалари танлови, “Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси: мавжуд муаммо ва истиқболли имкониятлар” мавзусида мақолалар танлови, “Тадбиркорлик фабрикаси” мавзусида ёшлар ўртасида лойиҳалар танлови, “Fintech келажаги биз билан” стартап лойиҳалар танлови шулар жумласидандир. Фестиваль давомида ёшлар иқтисодиётнинг турли соҳаларида билим ва малакаларини кўрсатиш имкониятига, хусусан, “Fintech келажаги биз билан” стартап лойиҳалар танловида иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдим этиш жараёнида тажрибали инвесторлар, соҳа мутахассислари ва менторлар билан ўзаро мулоқотда бўлиб, уларнинг амалий тавсияларини олиш имконига эга бўлишди.

Икки кун давомида бўлиб ўтган Форумда мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар билдирилди ҳамда академик фаолият, илмий тадқиқот, халқаро ҳамкорлик йўналишларидаги сўнгги тенденциялар, саноат трендлари, банк-молия, давлат хизмати, корпоратив бошқарув каби соҳаларнинг раҳбарлари ва амалиётчилари иштирокида илмий-амалий семинарлар ўтказилди.

Маълумот учун айтиш керакки, жорий йилнинг декабрь ойида форум доирасидаги 2 та конференция Марокаш шаҳрида сайёр тарзида ўтказилиши кутилмоқда.

Киритилди: 12:39 20.10.2024. Ўқилди: 1050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!