Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ИИББ: "Instagram"даги “зўравон”лар аниқланиб, ушланди

ИИББ: "Instagram"даги “зўравон”лар аниқланиб, ушланди

Instagramʼ ижтимоий тармоғининг Greenrapoffʼ номли фойдаланувчиси саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда, 3 нафар номаълум шахслар жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётганлиги акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан тезкор равишда суруштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Шоҳжаҳон А. ва 1999 йилда туғилган Жамшид Ҳ. лар эканлиги аниқланиб, ушланган. Видеодаги ҳолат шу йилнинг январъ ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўрилишлик учун тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ИИОга юборилди

Киритилди: 09:00 03.04.2020. Ўқилди: 2987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!