OpenAI бош директори Сэм Альтманнинг айтишича, сунъий интеллект тизимлари давлат ва жамият институтларидан тезроқ ривожланиши ёки катта ҳокимият жуда тор доирадаги шахслар қўлида тўпланиши мумкин.
«Ҳозир ниҳоятда эҳтиёткорлик талаб этилади. Технологиянинг фойдаси катта бўлгани учун саноат ортиқча технологик хавфларни ўз зиммасига олмаслиги керак», — деди Альтман.
Hugging Face бош директори Клеман Деланг эса очиқ кодли сунъий интеллектнинг аҳамиятини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, компанияси OpenAI автоном дастури амалга оширган киберҳужумдан ҳимояланишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган.
Anthropic бош директори Дарио Амодеи эса компания сунъий интеллектни ривожлантириш суръатларини зарур даражада секинлаштиришга тайёрлигини билдирди.
«Ҳар бир янги сунъий интеллект технологияси ҳақиқатан ҳам хавфсиз эканига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Нотўғри бошқарилса, ИИ бутун инсоният учун таҳдид бўлиши мумкин», — деди Амодеи.
Йиғилишда сунъий интеллектнинг хавфсизлиги, уни ривожлантириш устидан назорат ва технологиянинг жамиятга таъсири асосий мавзулардан бўлди.