Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ички ишлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа идораларнинг ҳисобида турган 21 596 нафар хотин-қизлар манзилли ўрганилди.
Aмалга оширилган тадбирлар натижасида, жами 7 008 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари профилактик ҳисобидан чиқарилди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 19 251 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. Ҳимоя ордери бериш натижасида 9 309 та оилани яраштиришга, 8 259 та низони бартараф этишга эришилди.
1 877 та расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланиб хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.