Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Ичкарида” сериалидаги Сарп — Чағатой Улусой қамалди!

A A A
“Ичкарида” сериалидаги Сарп — Чағатой Улусой қамалди!

Нафақат Туркияда, балки “Ичкарида” сериалидаги Сарп (Сариф) образи орқали ўзбек киномухлисларининг ҳам севимлисига айланган машҳур актёр Чиғатой Улусой ҳибсга олинди.

Эсингизда бўлса, 2013 йилда Туркия полицияси томонидан ўтказилган операцияда бир қанча турк санъати юлдузлари ҳамНаркотик моддлар олди-сотдиси айби билан жиноий жавобгарликка тортилган, бир муддат ҳибсда бўлиб, улардан бир қанчаси озодликка чиқарилганди.

Машҳурлар ичида “Туркия-2011 гўзали” танловида иккинчи ўринни олган, “Кара севда” (“Севги изтироби”) ҳамда “Муҳташам юз йил” сериаллари орқали танилган актриса Гизем Каража, ўзбек киномухлисларига Осиё сериалидаги образи билан ёдда қолган Жемал Хунал, Муҳташам юз йил ва Кўсем сериалларида рол ижро этган Эргун Таш, “Ичкарида” сериали қаҳрамони Чиғатой Улусой (Сарп образи), хонанда Женк Эрен, Айша Селин ва яна бир қанча машҳурлар бўлган.

Суд маҳкамаси Чиғатой Улусой ва Гизем Каражаларни “Гиёҳванд модда савдоси” билан шуғуллангани учун 4 йилу 2 ойга, хонанда Женк Эренни 6 йилу 3 ойга ҳибс жазосига ҳукм этди.

Ҳукм ўқиб бўлинганлар ичида фақат Женк Эреннинг озодликдан маҳрум этиш муддати 5 йилдан зиёд бўлганлиги учун апелляцсия бериш ҳуқуқи бор. Шунингдек, Чағатой Улусойнинг адвокати ва бир қанча ҳуқуқшуносларнинг гапига қарагнда, актёрнинг ҳукм муддати 1 йилу 9 ойга қисқартирилиши мумкин.

Туркия матбуотининг хабар беришича, Улусойнинг ҳибс жазоси айни дамда у суратга тушаётган сериалга катта зарар келтирди. Чағатой Улусой “Нетфликс” сериалида тансоқчи ролини ижро этаётганди. Аммо сериал мутасаддилари таваккал қилмоқчи эмаслар. Актёрга қўлидан келганча ёрдам бериб, унинг жазосини 1 йилу 9 ойга қисқартиришга уринишяпти. Мабодо, апелляция иш берган тақдирда ҳам, сериалнинг суратга олиш ишлари уч ой кам икки йилга тўхтаб туради. Қолаверса, продюсерларга режессиёр бошқа бир машҳур актёр ролни давом эттирсин, деган таклиф билдирмоқда. Аммо на сериал мутасаддилари ва на иштирокчилар бу ҳақда ҳеч қандай баёнот беришмаяпти.

 

Киритилди: 04:52 17.05.2018. Ўқилди: 9631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!