Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ичида болалар бўлган Damas Фарғона каналидан олиб чиқилди

Ичида болалар бўлган Damas Фарғона каналидан олиб чиқилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Фарғона каналига тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 19 октябрь куни 17:07 да Фарғона вилояти Тошлоқ тумани «Найманбўстон» МФЙда яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган Damas эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетгани ҳақида ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган. Ҳайдовчи ва икки нафар фарзанди автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Киритилди: 22:45 20.10.2024. Ўқилди: 2342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!