Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Hyundai ёнғин хавфи туфайли АҚШдан қарийб 95 мингта автомобилни чақириб олмоқда

Hyundai ёнғин хавфи туфайли АҚШдан қарийб 95 мингта автомобилни чақириб олмоқда

Жанубий Кореянинг Hyundai Motor автоишлаб чиқарувчисининг Америка бўлинмаси ёнғин хавфи туфайли АҚШда 94 622 та автомобилни қайтариб олмоқда.

Бу ҳақда "Reuters" агентлиги АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига (NHTSA) таяниб маълум қилди.

Регулятор маълумотларига кўра, автомобилларни қайтариб олинишига бошқарув калитининг (переключатель) тиқилиб қолиши натижасида олдинги ўриндиқларни созловчи электр моторларининг қизиб кетиш эҳтимоли сабаб бўлган ва бу ёнғинга олиб келиши мумкин.

Бу чора 2015-2016 йилларда ишлаб чиқарилган айрим Hyundai Genesis ҳамда 2017-2020 йилларда чиқарилган Genesis G80 моделларига дахлдордир.

Идоранинг қайд этишича, Hyundai ушбу автомобиллар эгаларига носозлик бартараф этилгунга қадар уларни очиқ ҳавода, бошқа транспорт воситалари ва бинолардан узоқроқда жойлаштиришни тавсия қилган.

Ҳозирги вақтда компания носозликни бартараф этиш усулини ишлаб чиқмоқда.

Киритилди: 15:25 15.10.2026. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!