Ямандаги исёнчи “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳутий исёнчилари мамлакатда БМТнинг яна бир неча ходимини ҳибсга олди.
Бу ҳақда жаҳон ташкилоти раҳбари расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ брифингда маълум қилди.
"Санъадаги де-факто расмийлар ўз назорати остидаги ҳудудда қўшимча бир қатор БМТ ходимларини ҳибсга олди. Бунга жавобан биз амалдаги ҳокимият назорати остидаги ҳудудлар ичида ва ҳудудларга барча расмий ҳаракатларни тўхтатдик", - деди у. Ушбу чора кейинги огоҳлантирилгунга қадар ўз кучида қолади.