Якшанба, 11 октябрь куни кечқурун Ар-Риёд халқаро аэропортига қилинган янги ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 11 киши яраланди.
Бу ҳақда Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бошқармаси хабар берди.
"Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бошқармаси якшанба куни Ар-Риёднинг Қирол Холид халқаро аеропортига қилинган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва 11 киши яраланганини маълум қилди", дейилади баёнотда.
Янги ҳужум кучли зарбадан деярли 24 соат ўтгач содир бўлди. Марҳум қиролликда яшовчи Покистон фуқароси эди. Етказилган зарар миқдори текширилмоқда.