Яман жануби-ғарбидаги қирғоқ бўйидаги Таиз вилоятида Ҳутийларнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати ва Яман армияси ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Бу ҳақда Ямандаги ҳарбий манбага таяниб, "РИА Новости" хабар бермоқда.
"Таизнинг ғарбий чеккасида Яман армияси бўлинмаси ва "Ансор Аллоҳ" жангарилари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Жанглар давомида бир аскар ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Ҳусийлар дала қўмондони ҳалок бўлди, Таиз ғарбидаги Шароб кесишмаси ва Ситтин кўчаси яқинида бир жангчи яраланди", - дейилади хабарда.
Манбага кўра, тўқнашувлар 19 октябрь куни ғарбий Таизнинг ал-Барх йўналишидаги ал-Қаддаҳа секторидаги ўзаро тўқнашув чизиғи яқинида содир бўлган, икки томондан 11 киши ҳалок бўлган ва яраланганидан бир неча кун ўтиб содир бўлган.