Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳусийлар Исроилдаги Бен Гурион аэропортига баллистик ракета зарбасини беришди

Ҳусийлар Исроилдаги Бен Гурион аэропортига баллистик ракета зарбасини беришди

Эрон томонидан қўллаб-қувватланган "Ансор Аллоҳ" (Хутий) ҳаракати исёнчилари Исроилдаги Бен Гурион халқаро аэропортига тезюрар Фаластин-2 баллистик ракетаси билан ҳужум қилганликларини айтишди. Уларнинг айтишича, ракета ўз нишонини муваффақиятли урган.

Ҳусийлар ҳарбий воизи Яҳё Сарининг айтишича, Яман армиясининг ракета бўлинмаси босиб олинган ҳудуднинг Яффа ҳудудида жойлашган аэропортга янги турдаги ракета ёрдамида ҳужум қилган.

Сарининг айтишича, ҳужум "миллионлаб ционист босқинчиларни бошпана излашга мажбур қилган" ва аэропортда ҳаво қатновини вақтинча тўхтатган.

У операциянинг Ғазо ва Фаластин билан бирдамликда ўтказилганига урғу берди: "Ушбу муборак кунларда Ғазо ва бутун Фаластинда жанг қилаётган самимий мужоҳидларни табриклаймиз. Яман халқи, унинг раҳбарияти ва армияси ҳужумлар тўхтаб, блокада олиб ташланмагунча фаластинликлар томонида".

Исроил армияси, ўз навбатида, аввалроқ Ямандан Исроил томон баллистик ракета учирилганини аниқлагани ва ҳаво кучлари ёрдамида уни муваффақиятли тутиб олгани ҳақида хабар берган эди.

Ҳужум ортидан Исроил марказида, жумладан Тель-Авив ва Қуддусда ҳаво ҳужуми сиреналари эшитилди.

Исроил телеканали 12 Бен Гурион аэропорти устидаги ҳаво ҳудуди ҳужум туфайли вақтинча ёпилганини тасдиқлади.

Аэропортга ҳужумлар сони ортиб бораётган бир пайтда, кўплаб халқаро авиакомпаниялар Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатишга қарор қилишди.

Киритилди: 12:03 06.06.2025. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!