"Ансар Аллоҳ" гуруҳи, агар вазият талаб қилса, Яқин Шарқда урушга киришишга тайёр.
Бу ҳақда ҳусийлар етакчиси Абдул Малик ал-Ҳутий Al Jazeera телеканалига маълум қилди.
"Агар ҳарбий чоралар зарур бўлса, биз можаронинг олдинги босқичларида бўлгани каби, кечиктирмасдан аралашамиз", деди у.
Аввалроқ Эрон глобал савдо учун муҳим марказ бўлган Баб ал-Мандеб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилган эди. Шу билан бирга, АҚШ Транспорт департаменти ҳусийлар бўғозда ҳужумларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берди.