Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳусанов жуда яхши ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Ҳусанов жуда яхши ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда таслим қилди

АПЛ 4-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунига етди. Баҳсда "шаҳарликлар" 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

18-дақиқада Фил Фоден ҳисобни очган бўлса, 53 ва 68-дақиқаларда Эрлинг Холанд гол уриб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.

"Сити" сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйин ўтказди. У ҳимоядаги энг ишончли футболчи бўлди.

"Ман Сити" 6 очко билан 8-ўринга кўтарилди. "Манчестер Юнайтед" 4 очко билан 14-поғонада.

Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед - 3:0
14.09.2025, 20:30, «Этиҳад»
Голлар: Фоден, 18 (1:0). Холанд, 53 (2:0). Холанд, 68 (3:0)
Манчестер Сити: Доннарумма, О`Райли, Гвардиол, Рубен Диаш, Ҳусанов, Родри (Гонсалес, 76), Рейндерс, Доку (Савио, 77), Фоден, Бернарду Силва (Аке, 88), Холанд (Бобб, 87)
Ман. Юнайтед: Алтай Байиндир, Шоу, де Лигт, Йоро (Магуайр, 62), Доргу, Угарте (Зиркзе, 80), Бруну Фернандеш, Мазрауи (Майну, 62), Диалло, Мбемо, Шешко (Каземиру, 80)
Ҳакам: Энтони Тэйлор (Англия)

Киритилди: 22:47 14.09.2025. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!