Ҳўрмуз бўғозини Эрон томонидан ўрнатилган миналардан тўлиқ тозалаш учун олти ой вақт кетиши мумкин — The Wall Street Journal.
"Пентагон расмийларига кўра, ҳаттоки ҳарбий ҳаракатлар тўхтаб, блокада ечилган тақдирда ҳам, миналарни тозалаш ойлаб вақт олиши мумкин. Бундай амалиёт уруш тугамагунча бошланиши даргумон", деб ёзди нашр.
Олти ойлик муддат ҳақидаги кутилма АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Қуролли кучлар қўмитаси аъзоларига махфий брифингда айтилган. Унга кўра, Эрон бўғоз атрофида 20 дан ортиқ миналар ўрнатган бўлиши мумкин. Баъзи миналар GPS технологияси ёрдамида масофадан бошқарилади. Бу уларни аниқлашни қийинлаштиради.
Пентагон матбуот котиби Шон Парнелл эса бу ҳисоботни рад этди. Унинг айтишича, маълумотларнинг аксарияти ёлғон ва олти ойлик муддат ҳақиқатдан йироқ.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳўрмуз бўғозида миналар мавжуд бўлиши мумкин бўлган 1400 квадрат километрлик “хавфли зона” ҳақида огоҳлантирган.