АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилл бюстини тўрт йилдан сўнг Оқ уйга қайтармоқчи.
"У биринчи қиладиган ишларидан бири ҳурмат белгиси сифатида Черчиллни Овал кабинетга қайтаришдир", деб ёзади Daily Mail.
Газетанинг ёзишича, сиёсатчи Черчиллни тарихдаги энг буюк раҳбар сифатида ҳурмат қилади.
Қайд этилишича, Черчилл бюсти 1965 йилдан 2009 йилгача Американинг собиқ президенти Барак Обама унинг ўрнига фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати етакчиларидан бири Мартин Лютер Кинг бюстини ўрнатгунга қадар Овал кабинетда шарафли ўринни эгаллаган.