Адлия вазирлиги томонидан ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш мақсадида турли соҳаларда услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни lex.uz сайтига жойлаштириб бориш йўлга қўйилди.
Услубий қўлланмалар тегишли соҳаларда фаолият юритаётган давлат органлари, фуқаро ва тадбиркорлар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиб, уларда соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга хаволалар ҳамда зарур ҳужжатларнинг намуналари ҳам келтирилган.
Бугунги кунда lex.uz сайтига қуйидаги услубий қўлланмалар жойлаштирилган:
1️⃣ “Фермер хўжалиги бошлиғини ўзгартириш ва расмийлаштириш тартиби”;
2️⃣ “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаcига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер участкаcини ҳокимлик номига давлат мулки сифатида рўйхатидан ўтказиш;
3️⃣ “Кичик қувватдаги қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш”;
4️⃣ Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун амалий қўлланма;
5️⃣ “Медиасаводхонлик ва Fake News: ҳуқуқ ва масъулият чегараси”;
6️⃣ “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари”.
7️⃣ "Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкасини ажратиш ва қуриш жараёни билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш бўйича услубий қўлланма".
Мазкур услубий қўлланмаларнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://lex.uz/qollanma