27 январь, душанба куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Human хусусий бандлик агентлиги раҳбари Шоҳнур Файзуллаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етгани ва суд ҳукми эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов берган қўшимча маълумотларга кўра, ИИВ Тергов департаментининг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 1 миллиард 290 миллион 913 минг 279 сўм пул маблағлари жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашга қаратилган.
Бундан ташқари, дастлабки тергов даврида хатланган қуйидаги мол-мулклар, яъни:
ҳам ижро органлари орқали сотувга қўйилиши ва сотувдан тушган пул маблағлари жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплаш учун уларга пропорсионал тарзда тақсимлаб берилиши ҳукмда алоҳида қайд этилган.
Шунга қарамай, ИИВ Тергов департаменти депозит ҳисоб рақамида сақланаётган пул маблағлари ва юқорида кўрсатилган мулкларнинг хомчўти судланувчи томонидан алданган фуқароларга етказилган зарарларни қопламаслиги тахмин қилинмоқда.
Human бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаев ва бошқалар минглаб фуқаролардан Германия, Чехия, Япония, Корея Республикаси, Болгария ва Литва давлатларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан (таклиф этилган ишдан келиб чиққан ҳолда) 6 300 000 сўмдан 35 000 000 сўмгача пул олган. Бироқ амалда уларни ҳеч қаерга юбормай, жуда кўп миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда айбланиб, судга тортилганди. Кейинчалик Human хусусий бандлик агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан 2-жиноий иши ҳам қўзғатилган. 2019 йил 16 декабрда Тошкент вилоятида салкам 1200 нафар фуқарони чув туширган ушбу бандлик агентлиги раҳбари устидан суд бошланган. 27 январда агентлик раҳбари Шоҳнур Файзуллаев 10 йилга озодликдан маҳрум этилди ва ундан 1 080 нафардан ортиқ жабрланувчи фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланди.