Корея Республикасининг собиқ президенти Юн Сеок Ёл ва унинг рафиқаси Ким Гун Хи янги давлат раҳбари сайловида овоз берди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Жорий навбатдан ташқари сайловлар Конституциявий суд Юн Сеок Ёлни 4 апрель куни ҳокимиятдан четлатгани учун ўтказилмоқда. Собиқ президент ва унинг рафиқаси Сеул жанубидаги сайлов участкасида овоз берди.
Юн Сеок-Ёл журналистларнинг саволларига жавоб бермади. У 2024 йил 3-4 декабрдаги ҳарбий ҳолат воқеалари муносабати билан қўзғолон кўтариш бўйича очилган жиноий иш бўйича судланувчи ҳисобланади.
Охирги маълумотларга кўра, 3 июнь асосий овоз бериш кунида сайловчиларнинг иштироки 18,3 фоизни ташкил этган. Бу 44,3 миллион сайловчидан 8,1 миллион кишини ташкил этади. 29-30 май кунлари бўлиб ўтган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг 34,74 фоизи қатнашган. Президентликка асосий номзодлар муддатидан олдин овоз бериш босқичида овоз беришди. Собиқ Тобуро Демократик партияси раиси Ли Чже Мён биринчи номзод сифатида кўрилмоқда, сўнгги сўровлар унинг рақибларидан камида 10 фоизга ўзиб кетганини кўрсатди.