Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳукумат миллийликка "ёт" кийимларни олиб киришни тақиқламоқчи

Ҳукумат миллийликка "ёт" кийимларни олиб киришни тақиқламоқчи

Тожикистонда "миллий маданиятга ёт" бўлмиш кийим-кечакларни олиб кириш ва сотишни тақиқлашмоқчи. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда сиздирилган ҳукумат мажлиси баённомасига таяниб Tarjumon.uz хабар бермоқда.

Президент девонининг раҳбари Озода Раҳмон (Тожикистон президентининг қизи) 29 июлда имзолаган ва баённомада "миллий урф-одатларга ёт бўлган кийим-кечаклар" ибораси айнан қандай кийимларни англатишига аниқ шарҳ берилмаган.

"Махфий" гриф билан муҳрланган ҳужжатнинг ижроси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Дин ишлари, урф-одатлар ва маросимларни тартибга солиш бўйича давлат қўмитаси, Аёллар ва оила ишлари бўйича давлат қўмитаси, Божхона хизмати, Исломшунослик маркази, Ислом маркази уламолар кенгаши ва бошқа марказий ва маҳаллий ҳокимиятларнинг раҳбарларига топширилди. Тожикистон ҳукумати ушбу сиздирилган махфий ҳужжат юзасидан расмий изоҳ бермади.

Гуёки миллий либосларни оммалаштиришни кўзлаган ҳужжат Тожикистонда анчадан бери давом этаётган аёлларнинг "исломий" кийинишига қарши кампаниянинг қисми бўлиши мумкин.

Кўпгина давлат ва ижтимоий муассасаларда, шу жумладан касалхоналарда, мактабларда ва ФХДЁ идораларида аёлларга ҳижоб ва чодираларда (бошларини ва бўйинларини ёпадиган ҳижоб) кириш тақиқланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, маъмурлар жамоат жойларида ҳижобда юрган аёлларни тўхтатиб, улар хақида маълумотларни қайд этиб қўядилар ва "тожикча" (қисқача ва орқага) рўмолни боғлашни талаб қиладилар.

2015 йилда Душанбе шаҳрининг ўша пайтдаги ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоев барча савдо дўконларидан тожикча кийиниш тарзига тўғри келмайдиган киймларни мусодара қилишга буюрган. Тожикистонда "тожикча кийиниш тарзига тўғри келмайдиган киймлар" деганда баъзи Яқин Шарқ мамлакатларида урф бўлган қора рангдаги мусулималар либослари тушунилади. Шунингдек, тожик парламенти 2017 йилда миллий кийимларни кийишни ва давлат тилини билишни мажбурий қилиб қўйган.

Республикада ҳижобларга қарши кураш инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан виждон ва дин эркинлигининг бузилиши сифатида танқид қилиб келинади.

Киритилди: 17:40 14.08.2019. Ўқилди: 2339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!