Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Валиевнинг маълум қилишича, 2018 йил 1 майдан кейин ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди.
Таъкидланишича, ноқонуний қурилишларни қонунийлаштириш бўйича аввал бир неча бор имконият берилган. Эндиликда бу амалиётни давом эттириш ерларнинг тартибсиз ўзлаштирилишига олиб келиши мумкин.
Шу сабабли, 2018 йил 1 майдан кейин қурилган ўзбошимчалик билан қурилган бинолар қонунийлаштирилмайди.