Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қирғизистон 50 та компанияни ёпмоқда

Қирғизистон 50 та компанияни ёпмоқда

Қирғизистон санкцияларга тушиш хавфи юқори бўлган операцияларга аралашиб қолган 50 та компанияни ёпмоқда.

Бу ҳақда мамлакат президентининг санкция сиёсати масалалари бўйича махсус вакили, Иқтисодиёт ва тижорат вазири Бақит Сиддиқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилдан буён Қирғизистон санкция режимига риоя қилиш ва халқаро чекловларни айланиб ўтишнинг олдини олиш масалалари бўйича АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия билан фаол мулоқот олиб бормоқда.

Бақит Сиддиқов республика санкция сиёсатига нисбатан холис ва мувозанатли ёндашув тарафдори эканини ҳамда чекловчи чораларнинг оқибатлари учинчи давлатлар ва халқаро савдонинг ҳалол иштирокчиларига асоссиз равишда тарқалмаслиги керак деб ҳисоблашини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 21:21. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!