Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Европа тинчлигига Россиясиз эришиб бўлмайди

Европа тинчлигига Россиясиз эришиб бўлмайди

Европада тинчлик ва барқарорликка фақат Россия билан ҳамкорлик орқали эришиш мумкин, унга қарши курашиш орқали эмас. Бу ҳақда Германия ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ қўмондони Кай-Ахим Шёнбах Berliner Zeitung нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, “Европада тинчликка Россия билан бирга эришилади, унга қарши эмас” деган тамойил бугунги кунда ҳам долзарблигини сақлаб қолмоқда ва у Россия—Украина уруши шароитида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шёнбахнинг фикрича, Украинадаги можаро бутун Европанинг Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршилиги сифатида қабул қилинмаслиги керак.

“Мен Германия ва Европа Иттифоқи БМТ Низомига мувофиқ ҳужумга учраган давлатни қўллаб-қувватлаш чегарасидан чиқиб кетиб, гўё уйқуда юрган одамдек аста-секин урушпараст рольга ўтиб қолишидан қаттиқ хавотирдаман”, — деди собиқ адмирал.

Унинг баёноти Европа давлатларининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиши ва Россия билан муносабатлар бўйича давом этаётган баҳслар фонида янгради. Шёнбах Европа хавфсизлиги архитектурасини Россия иштирокисиз тасаввур қилиш қийинлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 20:04. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!