Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари туну-кун ишлайди

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари туну-кун ишлайди

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазирлик марказий аппарати ходимларини байрам ва дам олиш кунларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилади.

Бунда, ушбу харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2020 йил бюджет параметрларида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида туну-кун иш ташкил этилади. 

Мазкур тадбирларга жалб қилинган ходимларга кунлик 6 % қўшимча тўловлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Киритилди: 09:48 23.04.2020. Ўқилди: 2672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!