Президент Фармонига кўра, Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ўз фаолиятини маҳаллий ҳокимиятлардан мустақил равишда амалга оширади ва бевосита Экология қўмитасига бўйсинади.
Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари Администрация раҳбари билан келишилган ҳолда Экология қўмитаси раиси томонидан тайинланади. 14 та вазирлик ва идоралардаги экологик дипломатия бўлимлари ходимлари Экология қўмитаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.
Шунингдек, 24 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва 89 та давлат ўрмон хўжалиги тузилмалари Экология қўмитаси томонидан тасдиқланади.