Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти кеча Ҳормуз бўғози ёпилишини эълон қилди.
Бу ҳақда Tasnim нашри ИИҚК денгиз флотининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу қарор сулҳ битимининг бузилиши ва АҚШ ҳарбийлари томонидан Эрон портларининг блокада қилиниши туфайли қабул қилинган.
“Кеча бир қатор кемалар ИИҚК денгиз флоти қўмондонлиги ва мувофиқлаштириши остида Ларк оролининг шимолидаги Уммон кўрфазидан кириш йўли орқали Ҳормуз бўғозидан ўтди. Бироқ, ўшандан бери АҚШ Эрон кемалари ва портларининг денгиз блокадасини бекор қилмади, шунинг учун Ҳормуз бўғози бугундан бошлаб блокада бекор қилинмагунча ёпиқ қолади”, дейилади баёнотда.
ИИҚК Форс кўрфази ва Уммон кўрфазидаги ҳеч бир кема кўрфазлардан чиқмаслиги ва Ҳормузга яқинлашаётган кемалар қоидаларни бузиш деб ҳисобланиши ва зарбаларга дучор бўлиши ҳақида огоҳлантирди.