Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳомиладор аёл ва унинг чақалоғи ўлими: Хоразмда шифокорлар қандай хатога йўл қўйганди?

A A A
Ҳомиладор аёл ва унинг чақалоғи ўлими: Хоразмда шифокорлар қандай хатога йўл қўйганди?

Хоразм вилояти прокуратураси фуқаро Раҳимов Шерзод Илҳомбековичнинг турмуш ўртоғи Мадаминова Динара Хива туман тиббиёт бирлашмасига қарашли акушерлик комплекси шифокорларининг хатоси туфайли вавот этгани ҳақидаги видео мурожаати юзасидан баёнот берди. 

2021 йил 3 февраль куни соат 22.40 да 12.06.1985 йилда туғилган Д.Мадаминова Хива туман тиббиёт бирлашмасига қарашли акушерлик комплексида кесар кесиш амалиёти вақтида вафот қилган.

Фуқаро Д.Мадаминова ўлимига “бачадон бўйин орқа девори йиртилиши, кесар кесиш амалиётидан кейинги ҳолат, бачадондан қон кетиши (постгеморагик шок) оқибатидаги ўткир юрак ва қон томир етишмовчилиги” сабаб бўлганлиги аниқланган.

02.03.2021 йилдаги 108-сонли комиссиявий суд-тиббий экспертиза хулосасисида акушер-гинекологлар томонидан жарроҳлик амалиёти ва даволаш тактикаси нотўғри танлангани ҳамда бошқа хатоларга йўл қўйилгани кўрсатилган. 

Бундан ташқари, республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий Маркази Хоразм филиалининг 20.02.2021 йилдаги 5-сонли суд-тиббий экспертиза хулосасида Д.Мадаминованинг кўкрак қафаси қобирғалари ёпиқ синиши аниқланган бўлиб, бу ҳолат юрак фаолиятини тиклаш мақсадида юрак ташқи массажи қилиш оқибатида юзага келган бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Фуқаро Ш.Рахимов акушерлик комплексидаги кузатув камераларидаги видео ёзувлар ўчирилганини ва прокуратура ходими томонидан ёзувлар тиклаб берилмаганини билдирган.

Ваҳоланки, Хива шаҳар прокуратураси терговчиси томонидан акушерлик комплекси кўздан кечирилганида кузатув камералари ишга алоқадор бўлмаган ҳудудларда жойлашгани, ишга алоқадор туғриқ ва жарроҳлик хоналари ҳамда туғриққа тайёрлаш бўлимида кузатув камералари мавжуд эмаслиги аниқланган. Бу ҳақда эса Ш.Рахимовга тушунтирилди. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Хива шаҳар прокуратураси томонидан 03.03.2021 йилда ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят ишининг дастлабки тергови ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш учун малакали ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳига топширилди.

Тергов натижаси бўйича қўшимча равишда хабар берилади.

Киритилди: 10:45 12.03.2021. Ўқилди: 3564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар