Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Ҳолатни жуда яхши деб айтолмайман». Барно Абдусаматова касалликка чалинишлар сони ортаётганига изоҳ берди

 «Ҳолатни жуда яхши деб айтолмайман». Барно Абдусаматова касалликка чалинишлар сони ортаётганига изоҳ берди

Ҳозирги вақтда ўзини-ўзи яккалаш тартибидан ўзини-ўзи ҳимоялаш тартибига ўтилиши керак. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова «Шифобахшуз» Телеграм каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Суҳбат давомида Барно Абдусаматованинг маълум қилишича, дунё бўйича пандемиянинг илк босқичларида касалланганлар сони 100 минг нафарга етиши учун ҳафта керак бўлса, ҳозир эса бу рақам соатлар ичида қайд этилмоқда.

“Мамлакатимиздаги ҳозирги ҳолатни жуда яхши деб айтолмайман. Чунки маълумотларга қарайдиган бўлсак сентябрнинг илк кунида 343 нафар бемор қайд этилган бўлса, 9-cентабрда бу кўрсатгич қарийб 406 нафарга ошди. Одамлар, жумладан, болалар анча вақт уйда бўлди, эндиликда, карантиндан чиққанлиги сабабли кўпчиликда бемалоллик кузатилмоқда. Карантин чоралари юмшатилганидан кейин бозорлар, истироҳат боғлари, дам олиш масканлари иш бошлади. Аҳолимиз ўша жойларга ўзлари ва фарзандлари билан тезроқ боришни яъни аввалги ҳаёт тарзидек юришни хоҳламоқда. Шунингдек, мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотнинг кўпайиши, ўз навбатида, коронавирус хавфини ҳам кучайтиради”, – деди штаб аъзоси.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги даврда ўзини-ўзи яккалаш тартибидан ўзини-ўзи ҳимоялаш тартибига ўтилиши керак.

«Унутмаслигимиз керакки, атрофимизда коронавирус бор экан, биз, унга кўникиб яшашни ўрганишимиз лозим Бу жуда оддий. Ижтимоий масофани сақлаш, уйдан ташқарида ниқоб тақиш, шахсий гигиенага риоя қилиш, турмуш тарзимизни ўзгартириб тиббий маданиятимизни оширишимиз, соғлом турмуш тарзини олиб боришимиз зарур», – деди мутахассис.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 9-центабр соат 23:30 дан 10-центабр соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 749 та ҳолат қайд этилган ва бу сўнгги 39 кун ичидаги энг юқори натижа бўлган эди. 10-центабр куни эса 749 кишида коронавирус аниқланган ва бу кўрсатгич энг кўп касаллик аниқланган кунлар орасидаги учинчи натижа бўлди.
 

Киритилди: 10:47 12.09.2020. Ўқилди: 2866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!