Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Молдовага ташрифи чоғида Россияни Днестрбўйи ҳудудидан қўшинларини олиб чиқишга чақирди. Унинг сўзларини NewsMaker портали келтирмоқда.
«Днестрбўйи минтақаси Молдованики ва Россия ўз армиясини у ердан олиб чиқиши керак. Украина музокаралар жараёнида Молдовани қўллаб-қувватлашда давом этади», — деди Сибига.
Бундан олдин Молдова президенти Майя Санду Днестрбўйи билан қайта бирлашиш масаласи ЕИга қўшилишдан олдин ҳал бўлишига умид билдирган.