Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда 1-синф болани дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетишди

Қорақалпоғистонда 1-синф болани дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетишди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан маьлумот берилди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда❕

Аниқланишича, жорий йилнинг 5-центябр куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.

Ҳолат юзасидан С.Ш ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.
Бугун, 20-сентябр куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.

🖇 Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.
Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда✅.

Киритилди: Бугун 12:31. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!