Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни «Россия-24» телеканалига берган интервьюсида ядровий можаро АҚШгача етиб боришини айтди.
«Мен бу тезисни уларга етказишда давом этаман - америкаликлар океан ортида ўтириб кузта олмайдилар. Бу уруш барчага таъсир қилади”, деди у жума куни бўлиши мумкин бўлган ядровий можарога ишора қилиб.
Россиянинг БМТдаги элчиси Василий Небензя Ғарб қуроллари билан берилган чуқур зарбалар НАТО-Россия урушига тенг эканлигини айтди.
«Чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ҳақиқатан ҳам қабул қилинса, бу НАТО давлатлари айнан шу пайтдан бошлаб Россияга тўғридан-тўғри уруш бошлашини англатади», деди у.
Бу Россия президенти Владимир Путиннинг 12 сентябрь куни билдирган позициясига мос келади.
Россиянинг Миллий Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари ва Путиннинг ўнг қўли Дмитрий Медведев Москванинг "сабри" тугаётганидан огоҳлантирди.
«Россия сабр қилмоқда. Охир-оқибат, ядровий жавоб қайтарилмас оқибатларга олиб келадиган ўта оғир қарор бўлади», деб ёзди у шанба куни Телеграм- каналида, аммо «ҳар қандай сабр тугайди», деб қўшимча қилди.