"Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд келажаги борасида бир қарорга келди. Футболчи "Реал"да ўйнаш ниятида. Бу ҳақда El Chiringuito нашри журналисти Хосеп Педрероль маълум қилди.
Ҳоланд "қаймоқранглилар" билан мавсум якунида шартнома имзоламоқчи. Эслатиб ўтамиз, норвегиялик футболчига "Барселона", "Челси" ва "Манчестер Сити" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Олдинроқ "Барса" президенти Жоан Лапорта Ҳоланднинг "Реал"га ўтишига йўл қўймаслигини айтганди.