Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳокимлар Бўстонлиқ туманидаги туристик мажмуалар билан таништирилди

A A A
Ҳокимлар Бўстонлиқ туманидаги туристик мажмуалар билан таништирилди

Туман ва шаҳар секторлари раҳбарлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги туристик лойиҳалар билан яқиндан танишишди. Уларга Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ҳамкорлик қилишди.

Таъкидлаш жоизки, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар бошланган бўлиб, тадбир давлат раҳбарининг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқларида, шунингдек, 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши муносабати билан раҳбарлар олдида турган вазифаларни чуқур ўрганишга йўналтирилган.

Бўстонлиқда туризмни ривожлантиришга доир ўтган амалий семинар машғулотида А.Абдуҳакимов ва У.Шадиев экотуризмни ривожлантириш ҳамда замонавий дам олиш масканларини ташкил этишга оид маълумотлар билан ўртоқлашиб, семинар иштирокчиларига туман туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги туристик маҳсулотларини ишга тушириш ва замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништиришди.

Ҳокимлар тумандаги «Угам Ривер», «Чорвоқ дарвозаси» туристик мажмуалари, «Чиноркент» дор йўли ҳамда «Капсула» уйларда бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Киритилди: 13:37 14.12.2024. Ўқилди: 1432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!