Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари Наим Қосим ким?

Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари Наим Қосим ким?

71 ёшли Наим Қосим Ҳизбуллоҳнинг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ сентябрь ойида ўлдирилганидан кейин бош котиб этиб сайланди.

1953 йилда Байрутда жанубий Ливанлик бўлган оилада туғилган Қосимнинг сиёсий фаоллиги Амал ҳаракатидан бошланган.

1979 йилда Эрон Ислом инқилоби пайтида у гуруҳни тарк этган.

Қосим 1982 йилда Исроилнинг Ливанга бостириб кириши ортидан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кўмагида ташкил этилган «Ҳизбуллоҳ» ташкилотининг шаклланишига олиб келган йиғилишларда иштирок этди.

1991 йилда Қосим ўша пайтдаги бош котиб Аббос ал-Мусавий томонидан бошлиқ ўринбосари этиб тайинланган, у кейинги йили Исроил вертолёти ҳужумида ҳалок бўлган эди.

Насруллоҳ етакчи бўлганида Қосим ўз ролида қолди ва хорижий ОАВга берган интервьюларида Ҳизбуллоҳнинг етакчи вакили бўлиб келган.

У Насруллоҳ ўлими ортидан телевидение орқали чиқиш қилган Ҳизбуллоҳ олий раҳбариятининг биринчи аъзоси эди.

8 октабр куни Қосим матбуот анжумани чоғида Исроил ҳужумларига қарамай, Ҳизбуллоҳнинг имкониятлари сақланиб қолганини ва унинг янги раҳбари учун сайловлар бўлишини айтган эди.

Киритилди: 23:00 29.10.2024. Ўқилди: 1250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!