Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳга яна бир зарба: «Профилактик хавфсизлик бўлими» қўмондони ўлдирилди

 Ҳизбуллоҳга яна бир зарба: «Профилактик хавфсизлик бўлими» қўмондони ўлдирилди

Исроил армияси шанбага ўтар кечаси Байрут чеккасидаги Даҳияга берилган ҳаво ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали амалдори Набил Каук ўлдирилганини эълон қилди.

Армия гуруҳи баёнотига кўра, Каук «профилактик хавфсизлик бўлими» қўмондони бўлиб ишлаган ва гуруҳ марказий кенгашининг юқори мартабали аъзоси бўлган.

Набил Каук 1980 йилларда Ҳизбуллоҳ сафига қўшилган ва бир қатор муҳим лавозимларни, жумладан, ижроия кенгаши раҳбари ўринбосарини ҳам эгаллаган. Исроил ҳарбийлари у Исроилга қарши ҳужумларни режалаштиришда бевосита иштирок этганини даъво қилмоқда.

Айни пайтда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво ҳужумларида шанба куни 33 киши ҳалок бўлган ва 195 киши жароҳатланганини маълум қилди.

❕ Исроил самолётлари Байрутнинг жанубий чеккалари ва Ливан жанубидаги шаҳарларга зарба беришда давом этмоқда.

Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги можаро ўтган йилнинг октябрь ойида бошланганидан бери, Ливан расмийларига кўра, 1640 киши, жумладан, 104 бола ва 194 аёл ҳалок бўлган. Ярадорлар сони 8408 кишига етди.

Киритилди: 15:52 29.09.2024. Ўқилди: 1254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!