Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳ Исроилнинг қуруқликдаги операциясига тайёр

Ҳизбуллоҳ Исроилнинг қуруқликдаги операциясига тайёр

Шиа гуруҳи етакчисининг ўринбосари Исроил босқинига тайёрлигини ва ҳарбий салоҳиятни сақлаб қолишини маълум қилди. Ливан катта эскалацияга тайёрланмоқда.

Ҳизбуллоҳ етакчиси ўринбосари Шайх Наим Кассемнинг таъкидлашича, Ливан ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва кўплаб юқори мартабали қўмондонлар ўлганига қарамай, жанговар тайёргарликда қолмоқда.

«Биз тўлиқ тайёрмиз, агар исроилликлар қуруқликдан бостириб киришни хоҳласа, қаршилик кучлари бунга тайёр», деди Кассем.

Унга кўра, «Ҳизбуллоҳ» амалиётлари худди шундай шиддат билан давом этмоқда. Гуруҳ тез орада «ички механизмлар» орқали янги раҳбариятни тайинлашни режалаштирмоқда.

Киритилди: 22:01 30.09.2024. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!