Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 396 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 70 киши вафот этди.
▪️Байт-Лахия шаҳрида фашистлар кўчирилганлар жойлашган чодирлар ва уйларни ўққа тутди. 29 киши шаҳид бўлди.
▪️ЖССТ: Исроилнинг Камол Адван касалхонасининг болалар бўлимига ҳужум қилиши натижасида 6 нафар янги туғилган чақалоқ жароҳат олди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Қалқиля ва Тубасга бостириб кирди. Женин қамалда. Бир киши ҳалок бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Жабалия лагери ҳудудида “Меркава” танкини портлатиб юбордик ва 4 босқинчини йўқ қилдик.
▪️ “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 19 та операцияни амалга оширди. Кун давомида Мерон ҳарбий базасига уч марта ҳужум уюштирилди, Ҳайфа, Сафад, Наҳария, Марун, Шаал ва Дальтонга ракеталар учирилди.
▪️Ироқ қаршилик кучлари: Ҳайфага учта муваффақиятли ҳужум уюштирдик.
▪️Босқинчилар Сурия пойтахти Дамашққа ҳужум қилди. Фуқаролик объектлари нишонга олинди.
▪️Босқинчилар Ливаннинг Хиам, Дайр ал-Заҳрани, Срифа ва Тир шаҳарларига ҳужум қилишди. Ҳужумлар бошланганидан бери қурбонлар сони 3003 нафарга етди.
▪️Малайзия бош вазири: Биз Исроилни БМТдан чиқариб юбориш резолюцияси устида ишлаяпмиз.