Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 150 дан ортиқ ракета учирди

A A A
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 150 дан ортиқ ракета учирди

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Исроил шимолига 13 июнь куни 150 дан ортиқ ракета учирган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Исроил оммавий ахборот воситалари “Ҳизбуллоҳ” ҳужуми оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлганини айтган. 15 та объектда кенг кўламли ёнғинлар юзага келган.

“Ҳизбуллоҳ” ҳодиса юзасидан махсус баёнот эълон қилиб, операция “Фаластин халқи ва Ғазодаги жасур ҳамда шарафли қаршилик гуруҳларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда сионист душманнинг Жоуяда амалга оширган хунрезлигига қарши жавоб контекстида” амалга оширилганини эълон қилган.

Ливандан учирилган ракеталарнинг мўлжалга етиб бориш интенсивлиги ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас. Тель-Авив расмийлари ракеталарнинг кўпчилиги ҳаводаёқ уриб туширилганини билдирган.

Киритилди: 10:54 14.06.2024. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!