Ҳизбуллоҳ ҳаракатнинг энг юқори мартабали етакчиларидан бири Фуад Шукр вафот этганини расман тасдиқлади.
🔸 Ҳизбуллоҳ ҳаракатнинг энг юқори мартабали етакчиларидан бири Фуад Шукр вафот этганини расман тасдиқлади. Аввалроқ Ҳизбуллоҳнинг матбуот хизмати у Байрутнинг жанубий чеккасида Исроил томонидан ҳужумга учраган турар-жой биносида ташкилот ҳарбий иерархиясидаги иккинчи энг муҳим шахс эканлигини эълон қилган эди.
Бир қатор араб телеканаллари хабар беришича, Фуад Шукрнинг жасади ҳужум жойидан вайроналарни олиб ташлаш вақтида топилган. Унинг шахсини аниқлаш учун ДНК тести ўтказилди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган маълумотларига кўра, ушбу ҳужумлар натижасида беш киши, жумладан, уч аёл ва икки бола ҳалок бўлган, ўнлаб киши жароҳатланган.