Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳизбуллоҳ Эроннинг ҳаракатсизлигидан ғазабда

Ҳизбуллоҳ Эроннинг ҳаракатсизлигидан ғазабда

Эрон Ҳизбуллоҳни Исроил билан урушда уни қўллаб-қувватлашига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, Ливан гуруҳи Теҳрон Тел-Авивга қарши ҳалигача ҳеч қандай реал чора кўрмагани ва Ливан ҳимоясида ўрнидан турмаганидан ғазабда, деб ёзади Financial Times (FT) газетаси манбаларга таяниб.

Унинг сўзларига кўра, Ҳизбуллоҳ Исроилнинг ҳаракатларига жавобан Эроннинг вазминлигини қўллаб-қувватлашдан бош тортиш сифатида қабул қилган. Эрон президенти Масуд Пезешкиан Исроил билан тўғридан-тўғри можарога йўл қўймаслик зарур, деб ҳисоблайди. У «Ислом дунёси Ливаннинг иккинчи Ғазо бўлишига йўл қўймайди» деди, аммо Исроил босқинида Эрон ливанликларни ҳимоя қилишига ҳеч қандай кафолат бермади.

❕ Лекин Байрутда улар, айниқса, Исроилнинг қуруқликдаги босқинга фаол тайёргарлиги фонида, Теҳроннинг сўзини умуман қабул қилишмайди. Анонимлик шарти билан гапирган баъзи Ҳизбуллоҳ тарафдорлари FTга ўзларини Эрон томонидан ташлаб кетилгандек ҳис қилишларини ва Теҳрон нега ёрдам бериш учун кўпроқ ҳаракат қилмаётганини сўрашларини айтишди.

Киритилди: 12:05 28.09.2024. Ўқилди: 1667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!