Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 357 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ ва Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 36 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 41534 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчилар Жабалия лагеридаги муҳожирлар учун Ал-Фалужа мактабига ҳужум қилишди. 17 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Ал-Ақса касалхонасидаги чодирларга ҳам зарба берилди.
▪️Ҳизбуллоҳ 11 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Рафаэл ҳарбий мажмуаси, Даду базасининг қўмондонлик штаб-квартираси, Жалила дивизияси ва унинг Амиададаги омборлари, Самсон базаси ҳужумга учради. Сафадга 80 та ракета, Кирят Атага 50 та ракета отилган.
▪️Исроилнинг Ливан шаҳарларига уюштирган ҳужумларининг тўртинчи кунида 92 киши ҳалок бўлди, 153 киши яраланди. Шаҳидларнинг умумий сони 700 кишидан ошди.
▪️Тел-Авивда Ямандан баллистик ракета учирилгандан сўнг 2 миллиондан ортиқ келгиндилар бомбапаноҳларга яширинди. Ҳужум ва талотўпларда 17 та босқинчи жароҳатланди.
▪️Норвегия: Фаластинликларга иқтисодий ёрдамни кучайтириш керак. Ҳозирда Фаластин давлатини яратишга қаратилган кенг халқаро коалиция мавжуд.
▪️Саудия Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин давлатини яратиш бўйича халқаро коалиция тузилганини эълон қилди.