Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳисобот: Россия Европага ҳужумлар режа қилган, иттифоқ жавоб чораси кўриб қўйди

Ҳисобот: Россия Европага ҳужумлар режа қилган, иттифоқ жавоб чораси кўриб қўйди

Европа Иттифоқининг 27 давлати элчилари Европа мамлакатларидаги гибрид ва қўпорувчилик ҳужумлари билан боғлиқ бўлган россияликларга нисбатан санкциялар қўллаш учун янги қонунчилик базасини яратишга келишиб олди, деди дипломатлар AFP ахборот агентлигига.

AFP хабарига кўра, чекловлар виза тақиқларини ва активларни музлатишни ўз ичига олади.

Янги чекловлар ҳақидаги ҳужжат кейинги ҳафтада расман имзоланиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқи ва НАТОнинг бир қанча давлатлари, жумладан, Германия ва Полша яқинда Москва режалаштирган бундай ҳужумлар режалари фош қилингани ҳақида хабар беришди.

Уларнинг таъкидлашича, бундай ҳужумлар Украинани қўллаб-қувватлашни секинлаштиришга қаратилган.

2022 йилнинг февраль ойидан бери Европа Иттифоқи Россияга қарши 14 та санкция жорий қилди.

Киритилди: 16:12 03.10.2024. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!