Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Электр ҳисоблагични алмаштириш бепулми?

A A A
Электр ҳисоблагични алмаштириш бепулми?

Бугун АОКАда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолининг саволларига жавоб қайтарилди.

— Ҳисоблагич алмаштириш бепулми? Неча йилда бу ҳисоблагичлар даврий қиёсловдан ўтқазилади?

— Ҳисоблагич, алмаштириш хизмат ҳақи, тамғалаш, хужжатларни расмийлаштириш текин, лекин ҳисоблагичгача бўлган яроқсиз симни янги сим олиб бериш ва янгисига алмаштириш, яроқсиз автомат/рубилникни сотиб олиш ва алмаштириш ва бошқа қўшимча электр иш хизматлари бундан мустасно.

❗️Ўрнатилаётган ҳисоблагичлар ҳар 10 йилда бир маротаба даврий қиёсловдан ҲЭТК томонидан ўтказилади.

— Истеъмолчи ҳисоблагични алмаштиришга мажбурми, алмаштиришни хоҳламаса қандай чора кўрилади?

— Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарорига мувофиқ ҳисоблагични алмаштириш мажбурий ҳисобланади. Хоҳламаганлар тармоқдан узилади. 

Киритилди: 17:26 03.12.2020. Ўқилди: 5397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!