Ҳисоб палатасининг 2026 йилнинг дастлабки 9 ойидаги фаолияти якунлари бўйича брифинг ўтказилди. Унда амалга оширилган аудитлар ва аниқланган молиявий қоидабузарликлар ҳақида маълумот берилди.
Асосий натижалар:
➖ 84 та аудит тадбири ўтказилди, шундан 46 таси масофавий шаклда;
➖ 2 трлн сўмлик молиявий хатоликлар аниқланди;
➖ 4,2 трлн сўмлик харажатлар мақбуллаштирилди;
➖ 23,6 млрд сўмлик ноқонуний харажатларнинг олди олинди;
➖ 250,2 млрд сўм бюджетга ундирилди;
➖ даромадлар йўналишида 1,6 трлн сўмлик қўшимча солиқ ва мажбурий тўлов манбалари аниқланди, шундан 656,3 млрд сўм бюджетга ундирилди;
➖ давлат харидларида 10,2 трлн сўмлик қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди.
⚖️ Ҳуқуқий баҳо бериш учун 4,8 трлн сўмлик ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. 222,3 млрд сўмлик ҳужжатлар бўйича мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ҳисоб палатасида трансформация, рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ишлари ҳам давом этмоқда. Илк очиқ танловга 300 дан ортиқ ариза келиб тушган.
Шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилди.